Тил билган эл билади

Ўқувчиларнинг чет тилига бўлган қизиқишларини орттириш, уларни жаҳон тилларининг бирини мукамал ўрганиш мақсадида  мактабда ноябр ойида “Рус тили ва хорижий тиллар” фани ойлиги ўтказилди. Мактабимизда инглиз тили фанидан ёш мутахассис Нуржамал Дуйсенова дарс беради. Фан ойлиги давомида ўқувчилар билан турли тадбирлар,танловлар,очиқ дарслар ўтказилмоқда.      Айниқса,бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Эртаклардан саҳнали кўринишлар” танловида 1- синф ўқувчилари “Шолғом” эртагини барчани хайратлантирди.4-синф ўқувчилари “Қиммат ва Зумрад” эртагидан кўриниш қўйишиб фаҳрли 1- ўрини эгаллашди.   16ноябр куни  3-синфга “ My favourize slason ” мавзусида очиқ дарс  ўтказилади. Фан ойлиги давомида ўтказилаётган барча тадбирлар ўқувчиларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишларини янада орттиради.