“Ватан нимадан бошланади”

Мактабимизнинг  кутубхоначи   Нургул  Алекеева  томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг қабул қилинганлигининг   27  йиллигига  бағишлаб  “Ватан нимадан бошланади” мавзусида ўтказилган тадбир  ўтказилди.  Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси 1992 йил  10 декабр куни қабул қилинган. Бу йил ушбу санага 27 йил тўлди. Ушбу муносабат билан 10 декабр куни мактабимизда байрам тадбири бўлиб ўтди.Мактабнинг ички бўйруғига асосан чора – тадбир режаси ишлаб чиқилди. Мактаб кутубхонасида “Президент асарлари”, бадий адабиётлар, болалар адабиёти бўйича кўргазмалар уюштирилди.    Эрталабки сафланишда ўқувчилар мадҳияни ижро этишди. Мактабнинг   8-9-10-синф ўқувчилари ўртасида  иншолар танлови бўлиб ўтди.Танловда   8-синфдан А.Қусимбаева ,   Э. Жумақулова ,  9-синфдан А.Дуйсенов,    Г.Сарбаева  ва 10-синфдан  Қ. Исламованинг  ёзган иншолари  мақтовга  лойиқ деб топилди.Ўқувчилар ўртасида маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини  ошириш мақсадида, китобхонликни  ривожлантиришга қаратилган ишларни такомиллаштириш мақсадида турли синфдан ташқари тадбирлар ўтказиш ўқувчиларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини  орттиради.