Курганлар

“ Ёшлар ва қонун ”

Мактабимизда Бошланғич тошкилот етакчиси Есимхан Рустемов ҳамда Давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Қуаниш Байменов билан ҳамкорликда “ Ёшлар ва қонун ” танлови бўлиб ўтди. Танловни Сиёсий ва Ҳуқуқий саводхонлик йуналиши сардори Алдияр Турғанбаев ҳамда Юристконсулльт йуналиши сардори Гулбану Мархабаевалар олиб бордилар. Танловда ўқувчилар 6 – 10 синфлар орасида “ Модда айтиш ”, “ Президент қарорлари ”, “ Президент китобларининг мазмун ва моҳияти ” ни айтиш бўйича беллашдилар. Танловда 7 синф ўқувчиси Берик Сарибаев ўзининг тенгқурлари орасида ажралиб туриб, ўзининг тенгсиз эканлигини исботладилар ва ғолиб деб топилдилар ҳамда мактаб раҳбарияти тамонидан маҳтов ёрлиғлари билан тақдирландилар.