Курганлар

“Навоий мен севган шоир”

Mактабимизда буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони А.Навоий бобомиз таваллудининг 580 йиллигини  муносиб нишонлаш учун “Навоийхонлик” ойлиги ўтказилди. Ойлик давомида ўқувчиларимизнинг тузилган чора-тадбирлар режаси асосида иш олиб бордилар.  V-VII-IX-XI синфлар ўртасида ўтказилган иншолар танловида XI-синф ўқувчиси Қ.Исламованинг  “Навоий мен севган шоир” мавзусидаги иншоси I-ўринга лойиқ деб топилди. “Навоий асарлари қаҳрамонлари”  мавзусида ўтказилган расмлар танловида VI- синф ўқувчиси Ж.Қусимбаева совринли ўринни  эгаллади. “Ёш ғазалхон” танловида Навоий ғазалларини маромига етказиб ижро этган VIII-синф ўқувчиси Ф.Рўзиева фаҳрли биринчи ўринни эгаллаб эсдалик совғалар билан мукофатланди. Шоирнинг буюк “Хамса” асаридаги достонлардан саҳнали кўринишлар намойиш этилди. Орадан 5 асрдан кўпроқ вақт ўтса-да улуғ инсоннинг бой адабий меросини ўрганиш давом этмоқда.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *