Курганлар

Алишер Навоий таваллудига 579 йил  

Мактабда буюк мутафаккир  шоир Алишер Навоий таваллудининг  579  йиллигига бағишлаб  А.Навоийнинг  бой  адабий меъросини  ўрганиш  ва  тарғиб  этишни кенг  йўлга  қўйиш мақсадида , ўқувчи  ёшлар қалби  ва  онгига  А.Навоий асарларининг  мазмун-моҳиятини  бадиий  ҳусусиятини  ва  тарбиявий  аҳамиятини  чуқур  сингдириш мақсадидатурли хил тадбирлар ўтказилди. Мактабда  7 — 10 синф ўқувчилари  ўртасида  ўтказилган  иншолар танловида 10-синф ўқувчиси  Қ.Исламова “Навоий асарларида одоб-аҳлоқ тарбияси” мавзусидаги  ва 7 – синф ўқувчиси  Г.Марқабаеванинг “Навоий мен севган шоир” мавзусидаги иншоси 1-ўринга лойиқ деб топилди.Мактабнинг кириш залида ва  мактаб кутубхонасида “А.Навоий ижоди” бўйича бурчак ташкил этилди.Хар бир синфда очиқ тарбиявий соатлар ўтказилди.2020йилнинг 7-феврал куни  “Навоийхонлик” кечаси ўтказилиб,унда ўқувчилар  А.Навоий ғазаллари,рубоий ва хикматларини ёддан айтишди.Шунингдек “Маънавият соатида “ ўзбек тили фани ўқитувчиси М.Кожимова “Навоий асарларида гуманизм ғояси талқини ”мавзусида маъруза ўқиди