Билимдон  информатикалар

Ўқувчилар  билимини  мустаҳкамлаш  ва  фанларга  қизиқишини оширишда  синфдан  ташқари  тадбирларнинг   аҳамияти ката. Мактабимизда  математика ва информатика ва ахборот технологиялари  фанлари   ойилигини  мазмунли  ўтказиш  учун    тадбирлар рузганмиз. Математика фани ўқитувчси Жансая Алибаева ва  ва ахборот технологиялари  информатика фани  ўқитувчиси  Гулсара Надировалар  томонидан очиқ дарслар ташкил этилди.     Очиқ дарслар ёш ўқитувчилар  учун ўзига  хос маҳорат мактаби вазифасини   ўтаяпти. Ўқувчиларнинг  математика ва информатика фанларига  қизиқишини  ошириш  борасида  ёш педагогларга  йўл-йўриқ ва тавсиялар берилмоқда. Тадбир  давомида  “Билимдон  информатикалар”, ”Заковат”,” Билимон танлови”,”Интелектуал ринг”  мавзуларида  савол-жавоблар  викториналар ўтказилди.

Ҳар  ҳафтада   бир  китоб  мутола  қиламиз  

 

Mактабида  ушбу  мавзуда  тадбир  ташкил  этилади .           Ахборот  технологиялари  шиддат  билан  ривожланаётган  бугунги  глоболлашув  даврида  ёш  авлоднинг  китобга  меҳрини  ошириш , уларни  юртга  муносиб  инсонлар  этиб  тарбиялашда  китобнинг  ўрни  беқиёс.  Мактабимиз  кутубхонашиси   Н. Алекеева  ўқувчилар  билан  ҳар  ҳафтада   китоб  мутоласини  ўтказиб  туради.  1-феврал  куни  ўзбек  адабиётининг  ёрқин  юлдузи Ў.  Ҳошимовнинг “  Икки  эшик  ораси”  асари  бўйича  савол-жавоб  ўтказилиб  “  энг  китобхон “  ўқувчи  номинатсиясига   сазовар  ўқувчилар  аниқланди   ушбу  тадбирлар  ўқувчиларнинг  китобга  бўлган  қизиқишларини  оширади ”

 

 

 

 

“Навоий мен севган шоир”

Mактабимизда буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони А.Навоий бобомиз таваллудининг 580 йиллигини  муносиб нишонлаш учун “Навоийхонлик” ойлиги ўтказилди. Ойлик давомида ўқувчиларимизнинг тузилган чора-тадбирлар режаси асосида иш олиб бордилар.  V-VII-IX-XI синфлар ўртасида ўтказилган иншолар танловида XI-синф ўқувчиси Қ.Исламованинг  “Навоий мен севган шоир” мавзусидаги иншоси I-ўринга лойиқ деб топилди. “Навоий асарлари қаҳрамонлари”  мавзусида ўтказилган расмлар танловида VI- синф ўқувчиси Ж.Қусимбаева совринли ўринни  эгаллади. “Ёш ғазалхон” танловида Навоий ғазалларини маромига етказиб ижро этган VIII-синф ўқувчиси Ф.Рўзиева фаҳрли биринчи ўринни эгаллаб эсдалик совғалар билан мукофатланди. Шоирнинг буюк “Хамса” асаридаги достонлардан саҳнали кўринишлар намойиш этилди. Орадан 5 асрдан кўпроқ вақт ўтса-да улуғ инсоннинг бой адабий меросини ўрганиш давом этмоқда.