“ Устоз — қадри буюк муаллим ”

“ Устоз — қадри буюк муаллим ” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.  Ушбу  тадбирда ўқитувилар ва  ўқувчилар иштирок этишди. Байрамнан олдин мактабимизда ишлаб нафақага чиққан ўзтозимиз Ойбек Тангатаровнинг уйларига бориб эсталик совға-саломлар топширилди. Тадбирни мактабимиз директори Саодат Халилова  ўқитувчиларнинг машаққатли  мехнати, уларнинг эришган ютуқлари тўғрисида  айтиб ўтди ва ўқитувчиларни байрам билан табриклади. Бошланғич тошкилот етакчиси Есимхан  Рустемов ҳамда Камалак болалар тошкилоти сардори Ақмерей Нарбаева ҳамда Ёшлар иттифоққи сардори Азиза Қусимбаевалар  тамонидан тайёрланган  “ Менинг ўқитувчим ” номли ўқитувчилар орасида беллашув ташкил этилди, сўнгра ўқувчилар  томонидан куй қушиқлар, миллий рақслар ижро этилди ва  байрам шодиёнасини янада жонлантирди. Тадбир сўнгида  таълим соҳасини ривожлантиришда  ўз хиссаларини  қўшган бир қатор ўқитувчиларга байрам савғоларини топширди.

 

“ Ёш рассомчилар ” кўрик танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини  юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг Биринчи  ташаббуси (Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, театр ва саънатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш, ўз қобилиятларини намоён қилишига кўмаклашиш ) бўйича мактабимизнинг Бошланғич тошкилот етакчиси Есимхан Рустемов ҳамда Таъсвирий саънат фани ўқитувчиси  Қаҳар Бисенов билан ҳамкорликда “ Ёш рассомчилар ” кўрик танлови ўтказилди. Танловга ўқувчиларнинг қизиқишлари бўйича ҳамроб олинди. Танловда 1-чи ўринни 5-синф ўқувчиси Жасмина Қусимбаева, 2-чи ўринни 10-синф ўқувчиси Руслан Жумақулов, 3-чи ўринни 9-синф ўқувчиси Азизбек Дўйсенов эгалладилар  ҳамда мактаб раҳбарияти тамонидан маҳтов ёрлиғлари билан тақдирландилар.