Билимдон  информатикалар

Ўқувчилар  билимини  мустаҳкамлаш  ва  фанларга  қизиқишини оширишда  синфдан  ташқари  тадбирларнинг   аҳамияти ката. Мактабимизда  математика ва информатика ва ахборот технологиялари  фанлари   ойилигини  мазмунли  ўтказиш  учун    тадбирлар рузганмиз. Математика фани ўқитувчси Жансая Алибаева ва  ва ахборот технологиялари  информатика фани  ўқитувчиси  Гулсара Надировалар  томонидан очиқ дарслар ташкил этилди.     Очиқ дарслар ёш ўқитувчилар  учун ўзига  хос маҳорат мактаби вазифасини   ўтаяпти. Ўқувчиларнинг  математика ва информатика фанларига  қизиқишини  ошириш  борасида  ёш педагогларга  йўл-йўриқ ва тавсиялар берилмоқда. Тадбир  давомида  “Билимдон  информатикалар”, ”Заковат”,” Билимон танлови”,”Интелектуал ринг”  мавзуларида  савол-жавоблар  викториналар ўтказилди.

Тил билган эл билади

Ўқувчиларнинг чет тилига бўлган қизиқишларини орттириш, уларни жаҳон тилларининг бирини мукамал ўрганиш мақсадида  мактабда ноябр ойида “Рус тили ва хорижий тиллар” фани ойлиги ўтказилди. Мактабимизда инглиз тили фанидан ёш мутахассис Нуржамал Дуйсенова дарс беради. Фан ойлиги давомида ўқувчилар билан турли тадбирлар,танловлар,очиқ дарслар ўтказилмоқда.      Айниқса,бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Эртаклардан саҳнали кўринишлар” танловида 1- синф ўқувчилари “Шолғом” эртагини барчани хайратлантирди.4-синф ўқувчилари “Қиммат ва Зумрад” эртагидан кўриниш қўйишиб фаҳрли 1- ўрини эгаллашди.   16ноябр куни  3-синфга “ My favourize slason ” мавзусида очиқ дарс  ўтказилади. Фан ойлиги давомида ўтказилаётган барча тадбирлар ўқувчиларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишларини янада орттиради.

«Ижодкор болалар» расмлар танлови

Карантин вақтида  вақтни буш ўтказмаслик  учун мактабда   «Ижодкор болалар» расмлар танлови  бўлиб ўтди .Бу танловга  мактабимизнинг  5- синф уқувчиси Жасмина Қусимбаева  уйида  ўзи чизган расмлари  билан ғолиб деп топилди .

 

“ Тозалик соғлик гарови”

Mактабида  2019- 2020 ўқув йилинг декабр ойида “Милий истиқлол ғояси”  туркумига кирувчи фанлар ойлиги ўтаказилмоқда. Декабр ойда 1- синфда бошланғич синф ўқитувчиси Турганбаева Улпан одобнома дарсида “ ” мавзусида очиқ дарс ўтказди. 3-синфнинг  одобнома фани ўқитувчиси  Г.Мамбеткулова  “Китоб ўқиш одоби ” мавзусида очиқ дарс ўтказди.

 

Учинчи  ташаббус амалда

Учинчи  ташаббус- аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологиялари ҳамда интернетдан фойдаланиш кўникмаларини очириш бўйича  мактабда информатика ва ахборот технологиялари фанидан Вазирлар Махкамасиинг 2019 йил 22 апрелдаги  343- сонли қарорига  асосан тўғарак ташкил этилган. Тўгарак  информатика ва ахборот  фани ўқитувчиси  Надирова Гулсара олиб боради. Тўгаракда ўқувчиларга компьютерда ишлаш, интернетдан фойдаланиш, янгликлар яратиш усулларидан ўрганади.Тўгаракка ўқувчилар қизиқиши баланд.

“ Абай лирикасы ”

Асыл сөзді іздесең, Абайды оқы ерінбе шиори остида “ Абай лирикасы ”  номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Ташаббус ва лойиҳалар йуналиши сардори Қалзира Исламова 5 – 10 синф ўқувчилари орасида олиб бордилар.Тадбирда ўқувчилар “ Абайды кім жақсы біледі ” , “ Абай өлеңдері ” , “ Абайдың қара сөздері ” бўйича беллашдилар. Беллашувда 7 синф ўқувчиси Амангул Еримбетова ғолиб деб топилдилар ва мактаб раҳбарияти тамонидан маҳтов ёрлиғлари билан тақдирландилар.

 

“Металга ишлов бериш станоклари ва улар ҳақида тушунча”

“Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишон совриндори, мактабнинг  чизмачилик,  тасвирий санъат ва меҳнат фани  ўқитувчиси Бисенов Қахар  5 — синфга технология фанидан “Металга ишлов бериш станоклари ва улар ҳақида тушунча” мавзуда    очиқ дарс ўтказди.