“ Ёшлар ва қонун ”

Мактабимизда Бошланғич тошкилот етакчиси Есимхан Рустемов ҳамда Давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Қуаниш Байменов билан ҳамкорликда “ Ёшлар ва қонун ” танлови бўлиб ўтди. Танловни Сиёсий ва Ҳуқуқий саводхонлик йуналиши сардори Алдияр Турғанбаев ҳамда Юристконсулльт йуналиши сардори Гулбану Мархабаевалар олиб бордилар. Танловда ўқувчилар 6 – 10 синфлар орасида “ Модда айтиш ”, “ Президент қарорлари ”, “ Президент китобларининг мазмун ва моҳияти ” ни айтиш бўйича беллашдилар. Танловда 7 синф ўқувчиси Берик Сарибаев ўзининг тенгқурлари орасида ажралиб туриб, ўзининг тенгсиз эканлигини исботладилар ва ғолиб деб топилдилар ҳамда мактаб раҳбарияти тамонидан маҳтов ёрлиғлари билан тақдирландилар.

“ Устоз — қадри буюк муаллим ”

“ Устоз — қадри буюк муаллим ” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.  Ушбу  тадбирда ўқитувилар ва  ўқувчилар иштирок этишди. Байрамнан олдин мактабимизда ишлаб нафақага чиққан ўзтозимиз Ойбек Тангатаровнинг уйларига бориб эсталик совға-саломлар топширилди. Тадбирни мактабимиз директори Саодат Халилова  ўқитувчиларнинг машаққатли  мехнати, уларнинг эришган ютуқлари тўғрисида  айтиб ўтди ва ўқитувчиларни байрам билан табриклади. Бошланғич тошкилот етакчиси Есимхан  Рустемов ҳамда Камалак болалар тошкилоти сардори Ақмерей Нарбаева ҳамда Ёшлар иттифоққи сардори Азиза Қусимбаевалар  тамонидан тайёрланган  “ Менинг ўқитувчим ” номли ўқитувчилар орасида беллашув ташкил этилди, сўнгра ўқувчилар  томонидан куй қушиқлар, миллий рақслар ижро этилди ва  байрам шодиёнасини янада жонлантирди. Тадбир сўнгида  таълим соҳасини ривожлантиришда  ўз хиссаларини  қўшган бир қатор ўқитувчиларга байрам савғоларини топширди.